2023-01-18 10:49:40
Кеча Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зулхумор Абдурашидовна Хидирова ҳақида бир видео лавҳа чиқарган эдик. Видеолавҳани қуйидаги ҳавола орқали ютубда кўрсангиз бўлади
Бугун Сурхондарёликлар/расмий саҳифа телеграм канали орқали қуйидаги мурожаат келиб тушибди.
Президентнинг 11.03.2021 йилги ПФ 6186 сон фармонига асосан, ҳукуматнинг 23.08.2021йилги 537сон қарори билан Вазирлар Махкамасиниг 25.03.2020 йилги 182сон қарорига илова сифатида келтирилган низомга ўзгартириш киритилган. Юқоридаги асослар бўйича киритилган ўзгаришга кўра, ҳозирги кунда уй-жой учун субсидия олишга ариза топшириш йил давомида амалга оширилиши мумкин.
Авваллари, субсидия учун ариза топшириш муддати йилнинг 1 мартидан 1 октябрига қадар этиб белгиланган эди. Энди чеклов йўқ. Аризани йил давомида топшириш мумкин бўлсада, Сурхондарёни бирор тумани тугул, ҳатто вилоятдаги давлат хизматлар марказида хам субсидия ёки имтиёзли уй жой учун ариза қабул қилинмаяпди.
Ўзимнинг шахсий компьютерим ёки телефоним орқали онлайн ариза топширмоқчи бўлсам хам ҳатто март ойидан октябрь ойигача хам аризалар қабул қилинмаяпди. Ҳозиргача уй-жой учун субсидияга аризалар қабул қилиш базаси ёпилган. Бу муаммодан фақат мен эмас, Сурхондарёнинг кўплаб хотин-қизлари чарчамоқда. Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Оила ва хотин қизлар бошқармаси бошлиги ҳурматли Зулхумор Ҳидирова Абдурашидовна бу муаммони ҳал қилишингизни кутайликми ёки яқинлашиб келаётган 8-март халқаро Хотин-қизлар кунида 50 нафар хотин-қиз йиғилиб, ушбу савол ва мурожаатимизни интернет орқали маълум қилайликми?
Президент субсидия ва имтиёзли уй-жой учун чиқараётган қарорларини амалда қўлламаслик учун яна неча ой балки йил аризалар қабул қилинмайди. Ҳеч бўлмаса онлайн ариза топширишни очиб қўйинглар! Термиз ва баъзи туманларда қурилаётган қатор-қатор кўп қаватли уйлар халқ учун қурилаяпдими ёки бойларни уруғ-аймоғига қурилаяпдими ё бўлмаса кўргазма учун қурилаяпдими? Президент халқ учун уй қур деб фармон бергач вилоятдаги бева-ю, ногиронларни қийнаб ҳеч бўлмаса аризаларни қабул қилмай, электрон базани ёпиб қўйишда қонундан, ҳеч бўлмаса Аллоҳдан қўрқмайсизми?
Ҳурматли Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Оила ва хотин қизлар бошқармаси бошлиги Зулхумор Ҳидирова Абдурашидовна қачон энди Президент чиқараётган қарорларни хотин-қизлар учун амалда кучга киргизасиз ? Агар бу мурожаатимга ўзингиз расмий муносабат билдирмасангиз, биз хотин-қизлар айниқса мен, бу мурожаатим билан бутун дунё эшитадиган қилиб мурожаат қиламан. Ишонинг бу қўлимдан келади.
Имтиёзли уйларни ростдан хам имтиёзлиларга бераяпсизми ёки баъзи бой ва амалдорларни "имтиёзли" 7 уруғ аймоғига олиб беришга ёрдам килаяпсизми?
Хуллас вилоят ва туманлардаги хотин-қизлар бошқармалари иш фаолиятини 2018 -2022 йиллар бўйича хизмат текшируви ўтказилса "элга мукаммал бехато, хизмат қилаяпмиз" деган иддаоларинг тасдиқланармикан? Илтимос Сурхон Хотин-қизларини чарчатманг ўзингиз хам чарчаманг. Аллоҳдан қўрқинг!
Ҳурмат билан Музработ тумани. Ш.Ж.Э.
(Сурхондарёликлар)
Тарқатинглар
https://t.me/joinchat/AAAAAFPwXpssSNOiNyR2Sg
2.1K viewsОйбек Қаюмов, edited 07:49