Сурхондарё вилоятининг қайси кўчаларида ҳаракат тезлиги камайтирилди? Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2023 йил 17 январь куни тасдиқланган 3-сонли баёни билан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ҳамда вилоятларнинг айрим ҳудудларида
транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.
Хусусан, Сурхондарё вилоятида:
Термиз шаҳридаги Шукрона, Тараққиёт, Тоҳаристон, Ёшлар, Фидокор, И.Каримов, Баркамол авлод, Истиқлол, Беруний, Меҳридарё, Шимолий Дарвоза, А.Темур, Ал Ҳаким ат-Термизий, Навбаҳор, А.Навоий ва Ибн Сино кўчаларида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр бўлади.
Энди бу йўлларда 70 км/соат тезликда юриш жаримага сабаб бўлади.
https://t.me/AOKA_Surxondaryo