Get Mystery Box with random crypto!

Дийдор ширин. Дунёгамас дийдорга учдик. Борми ахир бундан зиё | Surxon

Дийдор ширин.

Дунёгамас дийдорга учдик.
Борми ахир бундан зиёда.
Ғамни эмас, шодликни қучдик.
Дийдор ширин экан дунёда.

Ўтар бошдан синовли кунлар.
Сукунатга қоришиқ тунлар.
Этар бағри дилинг бутунлар.
Дийдор ширин экан дунёда.

Гох чарчатар дунё ташвиши.
Тугамайди кундалик иши.
Бахорларга айланар қиши.
Дийдор ширин экан дунёда.

Кўргани бор ота онангни.
Дўст,  қариндош ёки ошнангни.
Тўлдирасан соғинч ташнангни.
Дийдор ширин экан дунёда.

Бир кун дунё ишидан кечиб,
Атрофга бахт эпкинин сочиб.
Мехр,соғинч булоғин ичиб.
Дийдор ширин экан дунёда.

Не битилган тақдиримизга.
Мехр тўлсин қалб қўримизга.
Омонатмиз бир-биримизга.
Дийдор ширин экан дунёда.


(Сурхондарёликлар)
Тарқатинглар
https://t.me/joinchat/AAAAAFPwXpssSNOiNyR2Sg