Get Mystery Box with random crypto!

Баҳодир Жалоловнинг Токио Олимпиадаcидаги ғалабасига бағишланг | Surxon

Баҳодир Жалоловнинг Токио Олимпиадаcидаги ғалабасига бағишланган “Енгилмас. Токиога йўл” фильми суратга олинади.

Рио-2016 Олимпиадасидаги муваффақиятсизлигидан сўнг боксчи Б. Жалолов қисман боксдан четлаштирилади. Аммо мураббийлар спортчини терма жамоага қайтаришга муваффақ бўлишади.

Баҳодир яна машғулотларга киришади ва қисқа вақт ичида бир қанча муҳим турнирларда ғалаба қозониб, нафақат Осиё, балки жаҳон чемпиони бўлади.

Шунингдек, фильмда антиқаҳрамонлар ҳам бор: турнир ҳайъатига бир амалдор кейинги Олимпиадада америкаликларнинг ғалабасини таъминлаш топшириғини беради.

Токио Олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоасидан фақат Баҳодир финалга йўл олади, у ерда америкалик Торрес билан юзлашади. Турнир ҳайъати режасига кўра, у кўр-кўрона америкаликка мағлуб бўлиши керак эди. Аммо сўнгги лаҳзада маккорона режа барбод бўлади – Баҳодир Олимпиада чемпионига айланади.

Лойиҳага 300 га яқин маҳаллий ва хорижий актёрлар жалб этилади. Тасвирга олиш ишлари Тошкент, Сурхондарё, Токио, Нью-Йоркда олиб борилади.