Get Mystery Box with random crypto!

ДХХ халифаликка даъват этувчи видеоларни тарқатиб келган шахсн | Surxon

ДХХ халифаликка даъват этувчи видеоларни тарқатиб келган шахсни аниқлади

ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Музработ туманида яшовчи А.А.нинг “Redmi 6 А” русумли телефон аппарати кўздан кечирилганда “Телеграм” ижтимоий тармоғида унинг шахсий телефон рақамига очилган профилига хорижий давлатга тегишли рақам фойдаланувчиси ҳисобланган Ўзбекистон фуқароси С.А.дан Обидхон қорининг “Олимларимизни ҳимоя қилайлик”, Муҳаммад Рафиқ қорининг “Исломий сиёсат ва халифалик нима?” ва Рашод қорининг “Халифалик ҳақида” номли маърузалари келгани аниқланди. Бу видеоматериалларни у бошқаларга ҳам тарқатгани маълум бўлди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитадан олинган хулосага кўра, ушбу видеоматериаллар амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф равишда ўзгартиришга қаратилган бўлиб, уларни мамлакатимизга олиб кириш ва тарқатиш тақиқланган.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 159 ва 244-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.