Get Mystery Box with random crypto!

Президент Шавкат Мирзиёев: Бугунги кунда дунёдаги вазият жуда | Surxon

Президент Шавкат Мирзиёев:

Бугунги кунда дунёдаги вазият жуда жиддий, буни билган билади. Нефть маҳсулотлари 50 фоизгача, айрим озиқ-овқат турлари, масалан, ўсимлик ёғлари 70 фоизгача ошиб кетди.

Бу албатта бизга ҳам таъсир қилмай қолмайди. Мана бир мисол — шакар заводларимиз ишлаши учун хом ашёни Бразилиядан келтирар эдик. Афсуски, ҳозирги айрим сиёсий вазиятлар туфайли йўллар ёпилиб қолиб, ишлар тўхтади.

Шунинг учун нарх ошиши ва инфляциянинг халқимиз ҳаётига салбий таъсирининг олдини олиш мақсадида биз янада кўпроқ ҳаракат қилишимиз, тинмай ишлашимиз керак. Токи бир кун вақтимиз бор экан, битта дарахт экишга, битта ҳосил олиб халқимизга етказишга ҳаракат қилишимиз керак. 

Манба