Get Mystery Box with random crypto!

Сурхондарёда пахта толаси 100 фоиз қайта ишланмоқда “2017 йил | Surxondaryoda nima gap? | Rasmiy kanal

Сурхондарёда пахта толаси 100 фоиз қайта ишланмоқда

“2017 йил вилоятда пахта толасини қайта ишлаш даражаси атиги 11 фоизни ташкил этган бўлса, ўтган йил якунида уни 100 фоиз ўзимизда қайта ишлай бошладик.

Жумладан, Сариосиё туманида қуввати 7 минг тонналик “Сурхон сифат текстиль” масъулияти чекланган жамияти, Деновда 6,3 минг тонна қувватга эга “Шашмахкашоб”, Шерободда 14 минг тонна пахта хом ашёсини қайта ишлаб, калава-ип оладиган “Шерободтекстилинвест” масъулияти чекланган жамиятлари, Термиз шаҳрида 7 минг тонна пахта толасидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқарадиган "Амудартекс" қўшма корхонаси ташкил этилди.

Жарқўрғон туманидаги “Сурхон текс” ва “Нортекстайл” корхоналари модернизация қилиниб, қуввати 4 минг тоннага оширилди. Бунинг натижасида енгилсаноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2017 йилдаги 637 миллиард сўмдан ўтган йил якуни билан 2,5 триллион сўмга ошди...”

(Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг ЎзА мухбирининг саволларига жавобидан)

Каналга обуна бўлинг
@SurxondaryodaNG