Get Mystery Box with random crypto!

Бойсунда халқаро вело ва югуриш марафони ўтказилди Бугун, 30 | Surxondaryoda nima gap? | Rasmiy kanal

Бойсунда халқаро вело ва югуриш марафони ўтказилди

Бугун, 30 август куни Бойсун туманининг Сайроб маҳалласида спортнинг вело ва югуриш турлари бўйича халқаро марафон ўтказилди. Марафонда вилоятимиз ҳамда республикамизнинг турли ҳудудларидан келган спортчилар ўзаро беллашди.

Қизғин баҳсларга бой бўлган халқаро хайрия марафони якунига кўра қуйидаги натижалар қайд этилди:

Вело марафон:
-ўрин
– Азимбек Абдуллаев (Тошкент вилояти);
-ўрин – Алламурод Раҳмонов (Қумқўрғон тумани);
-ўрин – Раман Исломов (Термиз шаҳри).

Югуриш марафони:
-ўрин
– Шоҳруҳ Давлатов (Сариосиё тумани);
-ўрин – Евгений Фадеев (Термиз шаҳри);
-ўрин – Муродали Сатторов (Бойсун тумани), Шарофиддин Холмирзаев (Термиз шаҳри).

Ғолиблар 1000 АҚШ доллари, 2-ўринга 500 АҚШ доллари, 3-ўрин соҳибларига 300 АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга обуна бўлинг
@SurxondaryodaNG
https://t.me/+RPRdI9tim-wYnA5a