Get Mystery Box with random crypto!

#Қонунчиликдаги_янгиликлар Эндиликда барча шахсий томорқа эг | Surxondaryo viloyat adliya boshqarmasi (Rasmiy sahifa)

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Эндиликда барча шахсий томорқа эгалари иш стажи ҳисоблаш учун ихтиёрий солиқ тўлаши мумкин

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–847-сон, 16.06.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига норасмий бандликни қисқартиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритилди

Солиқ кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчага кўра, шахсий томорқасида банд бўлган ёки мазкур майдонда, иссиқхона, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик билан шуғулланаётган томорқа ер эгалари ёки уларнинг оила аъзолари ернинг майдони ёки ҳайвон ва парранда сонидан қатъи назар ўзларига меҳнат стажини ҳисоблаши учун ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин.

Илгари ер 0,04 гектар, қорамол ёки 50 бош парранда бўлса ижтимоий солиқ тўлашга рухсат берилган.

Шу сабабли “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Қонундан ер участкаси ва ҳайвонлар сонига қўйилган талаблар чиқариб ташланди.

Kanalga ulanish   https://t.me/surxondaryoadliya

Telegram I Facebook I Youtube I Web-site