Get Mystery Box with random crypto!

#Қонунчиликдаги_янгиликлар 25 ёшгача ходимлар учун тўланган | Surxondaryo viloyat adliya boshqarmasi (Rasmiy sahifa)

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

25 ёшгача ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ иш берувчиларга тўлиқ қоплаб берилади

“Ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда уларни доимий иш билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–61-сон, 26.04.2023 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, 2023 йил 1 майдан 2025 йил 1 январга қадар иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада тўловчилар бундан мустасно) улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилади.

Бунда, ижтимоий солиқ суммаси ёш ходимлар 6 ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошириши шарти билан еттинчи ойдан бошлаб қоплаб берилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot