Get Mystery Box with random crypto!

#Хушхабар “Юридик ёрдам” ахборот тизими ишга туширилди Адвок | Surxondaryo viloyat adliya boshqarmasi (Rasmiy sahifa)

#Хушхабар

“Юридик ёрдам” ахборот тизими ишга туширилди

Адвокатура фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш мақсадида “Юридик ёрдам” ахборот тизими (http://e-advokat.uz ) ишга туширилди.

Мазкур ахборот тизими қандай қулайликларга эга?

Ахборот тизими орқали адвокатлик мақомини олишда талабгорлар малака имтиҳонини топшириш учун электрон тартибда мурожаат қилиш ва малака имтиҳони жараёнларини кузатиб бориш имконияти яратилди.

Тизим орқали республикада фаолият юритаётган адвокатлар реестри, уларнинг шахсий электрон кабинети яратилиб, адвокатлар томонидан электрон адвокат ордерини расмийлаштириш, давлат органлари ва ташкилотларига адвокатлик сўровларини жўнатиш ва аризалар берилиши мумкин.

Бундан ташқари, фуқаролар томонидан ахборот тизими орқали адвокатлар тўғрисида, уларнинг мақоми ҳақидаги маълумотларни олиниши;

адвокат рейтингини аниқлаши, адвокатнинг фаолиятини баҳолаши ва адвокат ҳақида ўз фикрларини изоҳ тариқасида ёзиб қолдириши;

адвокатура соҳасига оид қонунчилик ҳужжатлари, янгиликлар, статистик маълумотлар билан танишиши мумкин.

Ушбу тизимнинг ишга тушурилиши адвокатурага киришда ортиқча қоғозликни бартараф этади, адвокатлар фаолиятини
енгиллаштиради, фуқароларга ҳам адвокатни осон топишга ва улар фаолиятини баҳолашга ёрдам беради.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими