Get Mystery Box with random crypto!

“Термизнинг ислом цивилизацияси тарихидаги ўрни” мавзусидаги х | 75.uz | Surxondaryo Yangiliklari | Rasmiy kanal

“Термизнинг ислом цивилизацияси тарихидаги ўрни” мавзусидаги халқаро илмий онлайн-конференцияcи

2020 йил 16 декабрь куни Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ислом тарихи, санъати ва маданияти илмий-тадқиқот маркази (ИРCИКA) ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамкорлигида “Термизнинг Ислом цивилизацияси тарихидаги ўрни” мавзусидаги халқаро илмий онлайн-конференцияўтказилди. Уни Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шукрулло Умаров олиб борди.
Анжуман ишида қатнашаётган дунёнинг турли мамлакатларидаги илмий марказларда фаолият кўрсатаётган олимларга Ўзбекистон Республикаси ҳукумат ва жамоат ташкилотларининг раҳбарлари табрик сўзлари билан мурожаат қилишди. Меҳмонлар номидан Ислом тарихи, санъати ва маданияти илмий-тадқиқот маркази (ИРCИКA) бош директори профессор Халит Ерен миннатдорчилик билдириб, мазкур анжуман дунё олимлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашига ишонч билдирди. Тантанали қисм ИРCИКA билан Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик ҳақидаги меморандумни имзолаш билан якунланди.
Конференцияга бўлган катта қизиқиш натижасидаюзга яқин олимлар томонидан илмий изланишларининг натижалари тақдим этилди. Мазкур маърўзаларнинг ташкилий гуруҳ томонидан тавсия этилган қисми он-лайн мулоқат чоғида эшитилди. Маърўзаларда Термизнинг ислом цивилизацияси тарихидаги ўрни мавзуси турли йўналишларда ёритилди. Жумладан, Аблузар Ҳайирий, Жалолиддин Мирзаев, Аширбек Мўминов, Рустам Азизий Термизнинг Ислом цивилизацияси тарихидаги ўрни, Термизда ҳанафий мазҳаби асосларининг шаклланиши масаласини ёритдилар. Имом Термизий илмий мероси Э.Шаҳйар, Вейсел Ўздемир, Мирзо Кенжабек, Арафат Айдинмаърўзаларида таҳлил этилди. Эндер Буюккўзиқора, Иброҳим Усмонов ва Жўрабек Чўтматов Ҳаким Термизий асарларининг аҳамиятини ёритиб беришди. Бетул Синан Низом ва Сорбон Азизов Саййид Бурҳониддин Термизий фаолиятига тўхталдилар. Саидакбар Муҳаммадаминов Термизий алломаларнинг жаҳон фондларидаги нусхалари ҳақида маълумот берди.
Анжуманга тақдим этилган, он-лайн конференцияда муҳокима этилмаган барча маърўзалар ҳамкор ташкилотларнинг вакиллари томонидан илмий тўплам сифатида нашрга тайёрланиши ҳақида келишиб олинди.
“Термизнинг ислом цивилизацияси тарихидаги ўрни” мавзусидаги халқаро илмий онлайн-конференцияcи ўз олдига қўйган Термизнинг ислом цивилизацияси тарихидаги ўрнини ёритишни, Термизий алломалар меросини ўрганишдаги янги ишланмалар билан танишиши, хорижий илмий марказлар, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш каби вазифаларни шараф билан амалга оширди.