Get Mystery Box with random crypto!

SURXONDARYO24 | TEZKOR XABARLARI

Telegram kanalining logotibi surxondaryo_tezkor_yangiliklari — SURXONDARYO24 | TEZKOR XABARLARI S
Telegram kanalining logotibi surxondaryo_tezkor_yangiliklari — SURXONDARYO24 | TEZKOR XABARLARI
Toifalar: Savdo
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 17.47K
Kanalning ta’rifi

СУРХОНДАРЁЛИКЛАР учун очилган махсус телеграм канал 💯
Реклама учун: @smmagency_admin
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг 👉 @smmagency_admin

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2023-01-05 22:27:08
ЯНГИ ЙИЛНИНГ ИЛК ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН ҚАДРДОНИМ

2023-йилнинг биринчи жумаси Оилангизни, Дўстларингизни, ва энг қадрли инсонингизни иймонини мустаҳкам қилсин

Кейинги Жума кунларида Умра сафарига бориш насиб қилсин

Яқинларни табриклаш эсдан чиқмасин
1.6K views19:27
Ochish/sharhlash
2023-01-05 20:18:29
14- январхам дам эканлигини эшитган мактабдаги йигитлар холати...
7.1K views17:18
Ochish/sharhlash
2023-01-05 20:17:37
#Тезкор
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти

Афғонистонда хотин-қизларнинг давлат ва хусусий олий ўқув юртларида таълим олишига тақиқ қўйилгани тўғрисидаги хабарни чуқур ташвиш билан қабул қилдик.

Афғон халқининг тинч ва фаровон келажакни барпо этиш йўлидаги интилишларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатъият белгиси сифатида ушбу қарор қайта кўриб чиқилишига умид қиламиз.
7.1K views17:17
Ochish/sharhlash
2023-01-05 19:15:59
Афғонистондаги 6 баллик зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

Бугун соат 19:25 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Магнитуда М=6. Зилзила эпицентри Тошкентдан 562 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Сурхондарё вилоятида 4 балл, 321 км.
Фарғона вилоятида 4 балл, 459 км.
Жиззах вилоятида 4 балл, 490 км.
Сирдарё вилоятида 4 балл, 491 км.
Самарқанд вилоятида 4 балл, 493 км.
Андижон вилоятида 3-4 балл, 514 км.
Қашқадарё вилоятида 3-4 балл, 515 км.
Наманган вилоятида 3-4 балл, 525 км.
Тошкент вилоятида 3-4 балл, 536 км.
Тошкент шаҳрида 3-4 балл, 562 км.
Навоий вилоятида 3-4 балл, 626 км.
Бухоро вилоятида 3-4 балл, 668 км.
Хоразм вилоятида 3 балл, 1044 км.
Қорақалпоғистон Республикасида 3 балл, 1169 км.
10.0K views16:15
Ochish/sharhlash
2023-01-05 19:15:18
#Тезкор #Диққат
Мактабларда 2022-2023-ўқув йилининг III чораги 2023 йилнинг 18 январидан бошланади.

Жорий йилнинг 11-17- январь кунлари режалаштирилган дарс машғулотлари ўқув йили давомида бошқа мавзуларда тиғизлаштирилиб ўқитилади.
9.8K views16:15
Ochish/sharhlash
2023-01-05 19:14:45
#Тезкор #Диққат
Оналарга ишхоналардан уйларига эрта жавоб берилади.

Фарзандлари боғчага бораётган бюджет ташкилотларида ишлайдиган аёлларнинг иш вақти иш ҳақи камайтирилмаган ҳолда қисқартирилади.

10-18-январь кунлари мактабгача таълим ташкилотларида навбатдан ташқари таътил эълон қилиниши муносабати билан мактабгача таълим ёшидаги (3-7 ёшли) болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга меҳнат шартномаси шартларига биноан меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан, иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади.

Болалари боғчага борадиган оналарга бу хабарни етказинг
10.0K views16:14
Ochish/sharhlash
2023-01-05 19:14:07
#Тезкор #Диққат
Талабалар харид қилинган чипталар бепул алмаштирилиб берилади

Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, талаба-ўқувчиларнинг ўз таълим муассасаларига қайтишларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида авиа ҳамда темир йўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам 2023 йилнинг 18 январига қадар узайтирилди.

Шунингдек, 9 январгача харид қилинган авиа ва темир йўл чипталари бепул тарзда тегишли муддатга алмаштириб берилади.
9.9K views16:14
Ochish/sharhlash
2023-01-05 19:13:59
#Тезкор #Диққат
Аномал совуқ пайтида ҳам электр энергиясида чекловлар киритилади

Ўзбекистонга Волгабўйи ҳудудларидан совуқ нам ҳаво массалари кириб келишига қарамасдан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига киритилаётган чекловлар давом эттирилади.

Шунингдек, энерготизимда содир бўлиши мумкин бўлган йирик аварияларни олдини олиш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда тасдиқланган графикларга асосан қисқа муддатли чекловлар киритилади.

Бундан ташқари, ишлаб чиқариш корхоналарига табиий газ етказиб бериш ҳажми кескин камайтирилади.
9.9K views16:13
Ochish/sharhlash
2023-01-05 09:49:13
#долзарб

Коррупция ботқоғига ботган тизим ва дорифуруш шифокорлар ҳақида экан

Кўринг, хулоса ўзингиздан
8.2K views06:49
Ochish/sharhlash
2023-01-05 09:48:09
Оила мустаҳкам бўлиши учун муҳим тавсиялар:

АЁЛЛАР УЧУН:
1. Эрингиз билан тортишманг!
2. Сўзига қулоқ солинг!
3. Ота-онасини ҳурмат қилинг!
4. У доим тўғри иш қилишини эътироф қилиб туринг!
5. Телефонини титманг!
6. Унга тааллуқли масалаларни ёдда тутинг!

ЭРКАКЛАР УЧУН:
1. Аёлингизга пул беринг!
2. Доимо унга пул бериб туринг!
3. Пул беришни унутманг!
4. Берадиган пулингизни беришни ёддан чиқарманг!
5. Сўрамасидан туриб пул беринг!
6. Унга пулим йўқ, деманг!
7. Пул беришни тўхтатманг!
8.4K views06:48
Ochish/sharhlash