Get Mystery Box with random crypto!

Американинг Ўзбекистондаги элчихонаси Ўзбекистон фуқароларини | SURXONDARYO24 | TEZKOR XABARLARI

Американинг Ўзбекистондаги элчихонаси Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди

Американинг Ўзбекистондаги элчихонаси Мексика чегараси орқали Америка Қўшма Штатлари ҳудудига ноқонуний киришга уриниш ҳолатлари бўйича баёнот берди.

«Консуллик бўлими Мексика-АҚШ чегараси орқали АҚШ ҳудудига кириш билан боғлиқ саволларни қабул қилмоқда. АҚШ элчихонаси, ноқонуний йўл билан АҚШ ҳудудига киришга уринаётган шахслар ўз ҳаётларини жиноятчилик, одам савдоси ҳамда молиявий фирибгарлик қурбонига айланиш хавфи остига қўйишлари ҳақида огоҳлантиради. Ноқонуний йўл орқали АҚШга келиш ҳеч қачон хавфсиз бўлмаган», – дейилади баёнотда.

Дипломатик ваколатхона мигрантларни мамлакатга хавф-хатар остида, ноқонуний тарзда эмас, балки қонуний йўллар орқали киришга чорлаган.