Ҳаётнинг илк қўнғироғиСўнгги қўнғироқ ҳам чалинди мана,
Мактаб эшиклари ёпилар секин.
Ҳаёт деб аталмиш мактаб эшиги
Тайёр туринглар очилар лекин.
Ҳа, янги синовни қаршилар ҳамма,
Умрбод ўртагай ёшлик фироғи.
Сўнгги қўнғироқ деб атаманг асло,
У асли ҳаётнинг илк қўнғироғи.
СУРХОНДАРЁДАГИ энг тезкор хабарлар
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEvKHezzuO_HgILcCw