Get Mystery Box with random crypto!

​​Халқаро ҳамширалар куни учун махсус Ўқитувчига уйланма Бир | СУРХОНДАРЁ БОЗОРИ

​​Халқаро ҳамширалар куни учун махсус

Ўқитувчига уйланма
Бир умр дарс ўтади.
Тўғри юр, яша дея
Қулоғингни тутади.

Чеварга уйланма қўй,
Қайчидайин қияди.
Сендан кўра ранг-баранг
Матоларни суяди.

Сотувчига уйлансанг,
Кунинг ўтар бозорда.
Севишгани вақти йўқ
Жонинг ўтар озорда.

Сизга зўр маслаҳатим
Ҳамшира врач олинг.
Бир умр ардоғида
Бемори бўлиб қолинг.

Медик бўлса аёлинг,
Осмонларда учасан.
Қачон бўлса бемалол
Текин спирт ичасан.

Оғримайди оёғинг,
Ҳатто, кирмайди тикан.
Юз қўлингни спиртда
Ювасан-да ошнажон.

Доим қўлда игнаси
Касалликни қувлайди.
Мабодо сал бўш қолса
Қулоғингни кавлайди.

Ойлик маошин айтсам
Милён-милён топади.
Рўзғорда каминг бўлмас
Кредитинг ёпади.

Ниқоб тушмас юзидан
Рашк ўртамас жонингни.
Хуллас, оппоқ фаришта
Безаб турар ёнингни.

Шифокорга уйлансанг,
Режалайди турмушинг.
Тўлдирвормас болага
Бўлар бир ўғил, қизинг.

Дунёда аёл гўзал
Қайси касбда бўлса ҳам.
Лекин медиги яхши
Айтиб қўяйин ошнам.

Бахтимизга соғ бўлсин
Ширин сўз, тили боллар.
Барибир энг яхшиси
Дўстим, медик аёллар!

Шоир Жўқи

СУРХОНДАРЁДАГИ энг тезкор хабарлар
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEvKHezzuO_HgILcCw