Get Mystery Box with random crypto!

Хусусий техникум ва коллежлар очиш тартиби соддалаштирилди Жо | ANDIJON24 | TEZKOR XABARLAR

Хусусий техникум ва коллежлар очиш тартиби соддалаштирилди

Жорий йил 19 октябр куни Вазирлар Маҳкамасининг «Нодавлат секторда профессионал таълимни ривожлантиришга шарт-шароитлар яратилиши ҳамда педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, нодавлат профессионал таълим ташкилотлари учун давлат мулки объектларини ижарага олишнинг энг кўп муддати 5 йилдан 10 йилгача узайтирилди.

Шунингдек, нодавлат таълим ташкилотларининг профессионал таълим хизматларини кўрсатиш учун банкдаги ҳисобварағига қўйиладиган маблағ миқдори 2 бараварга (50 минг доллардан 25 минг долларга) қисқартириш орқали лицензия талаблари ва шартлари соддалаштирилди.

Сурхондарёликлар каналига қўшилинг
https://t.me/+VY65AvzlJBf6CrD3