Get Mystery Box with random crypto!

'Техномарт акциясида ғолиб бўлдингиз' ёхуд фирибгарлик тузоғи. | Surxondaryo viloyati IIB Kiberxavfsizlik bo’limi

"Техномарт акциясида ғолиб бўлдингиз" ёхуд фирибгарлик тузоғи.
————

Сурхондарё вилояти Бандиҳон туманида яшовчи фуқаро А.Ю. ариза билан мурожаат қилиб, аризасида телеграм мессенжери орқали “Техномарт Акция” номли профил эгаси “Самсунг А-72” русумли телефон аппаратини ютиб олдингиз деб, фирибгарлик йўли билан “Ҳумо” банк картасида бўлган жами 1.500.000 сўм миқдоридаги пулларини ечиб олганлигини билдирган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида А.Ю. исмли фуқаронинг банк картасидан фирибгарлик йўли билан пулларни ечиб олган шахс Самарқанд вилояти, Нарпай туманида яшовчи, вояга етмаган, 2005 й.т., С.У эканлиги аниқланди.
Суриштирув ишлари давомида, С.У. исмли шахс бундан ташқари яна 27 нафар фуқаронинг банк картасидаги пул маблағларини ўзлаштириб олганлиги аниқланди.
Ушбу фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Жиноятлар туркумидан.

Батафсил бу ерда

https://t.me/surxondaryo_cyber