Get Mystery Box with random crypto!

Телеграм аккаунтизни ноқонуний эгаллаб олинишидан огоҳ бўлинг! | Surxondaryo viloyati IIB Kiberxavfsizlik bo’limi

Телеграм аккаунтизни ноқонуний эгаллаб олинишидан огоҳ бўлинг!

Бугунги кунда фирибгарларнинг ижтимоий тармоқлар орқали жиноий хатти-ҳаракатлар ва турли ёлғон хабарлар билан фуқароларни алдаб чув тушириш ҳолатлари кўпайиб бормоқда.

Телеграм мессенжерида турли канал ва гуруҳларда тарқатилаётган "Илтимос менга овоз бериб юборинг" мазмунидаги хабарлар жўнатилиши кузатилмоқда.

Бу каби хабарлар ёлғон, "фейк" бўлиб, уларни очганингизда телеграмм веб ҳаволаси орқали сизнинг аккаунтингизни эгаллаб олишлари мумкин.

Телеграмизга икки томонлама аутентификацияни ўрнатинг;

Ҳар қандай ҳолатда ҳам смс-хабарномада келган рақамларни ҳеч кимга тақдим этманг;

Мессенжер қурилмалар бўлимидаги "Фаол сеансларни" текширинг бошқа қурилмалар фаолиятини тўхтатинг.

Батафсил бу
ерда
https://t.me/surxondaryo_cyber