Get Mystery Box with random crypto!

Қайғум маним Умрим бўйи хайр демай салом демай Бўлди етар энди | Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими

Қайғум маним
Умрим бўйи хайр демай салом демай
Бўлди етар энди бари тамом демай
Тўйларимда бирон марта нон туз емай
Отамдайин қараб турган бир сўз демай

Қайғум маним
Қайғум маним
Юрагимдан юрагим чиққан илк майсам
Йиллар кетар ойлар кетар қарамайсан
Белим букик сочим оқ сен қаримайсан
Кунларимни сармаст этган қари майсан

Қайғум маним
Қайғум маним
Қайғум маним
Бир кун келар ҳаётимнинг гули сўлар
Мозоримнинг дунёдай кенг бағри тўлар
Юрагимдан униб чиқиб чечак бўлар
Қайғум маним
Қайғум маним...

Хуршид Даврон Ўзбекистон халқ шоири
https://t.me/Surxonadabiyoti