Президент Шавкат Мирзиёев маъмурий ислоҳотлар доирасида янги тайинланган ва амалдаги Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларнинг устувор вазифаларини белгилаш, Ҳукуматнинг ишлаш тизими ва услубини ўзгартириш, масъулияти ва жавобгарлигини тубдан ошириш масалалари, шунингдек, тармоқ ва соҳаларда ислоҳотларни амалга ошириш, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, халқни рози қилиш ва одамлар турмуш сифатини юксалтириш бўйича 2023 йилги энг муҳим йўналишлар юзасидан йиғилиш ўтказди.