Get Mystery Box with random crypto!

Термизда катта кураш мусобақаси бўлиб ўтади Наврўз байрами са | Сурхондарё Аҳли | Янгиланган 💯

Термизда катта кураш мусобақаси бўлиб ўтади

Наврўз байрами сайллари доирасида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 18 март куни Термиз туманининг “Отчопар” мавзесида катта кураш мусобақаси ўтказилади.

Унда юртимизнинг барча ҳудудларидан, шунингдек, қўшни республикалардан ташриф буюрадиган номдор полвонлар турли вазн тоифалари бўйича ўзаро куч синашади.

Бу орият баҳси, мардлар курашида 12 бош туя, 12 бош той, 12 бош ҳўкиз ва яна бошқа пуллик зотлар, бош совринга эса “Gentra” автомобили қўйилади.

Таниқли полвонларнинг шиддатли беллашувлари, сон-саноқсиз томошабинларнинг қий чувига тўладиган майдон завқини туйиш, жўшқинликни ҳис қилиш учун барчангизни 18 март куни, соат 9:00 да Термиз туманининг “Отчопар” мавзесида кутамиз!