Get Mystery Box with random crypto!

Ғузорда электромонтёр ток уриши оқибатида вафот этгани юзасида | SURXONDARYO EʼLONLARI |Rasmiy kanal

Ғузорда электромонтёр ток уриши оқибатида вафот этгани юзасидан маълумот берилди

Маълум қилинишича, 5 октябрь куни «Қашқадарё ҲEТК» АЖ Ғузор ТEТК тезкор чиқиш бригадаси томонидан 110/35/10 кВли «Ғармистон» ПСдан чиқувчи 10 кВли «Ғузор—Совбоғ» фидерининг «Микоп» шохобчаси авариядан сўнг кўрикдан ўтказилган. Шундан сўнг, соат 14:30 атрофида фидерга кучланиш берилган.

Бироқ тезкор бригада ходимлари наряддан ташқари ўзбошимчалик билан мавжуд қоидаларни бузган ҳолда, 110/10 кВли «Ғузор» ПСдан чиқувчи 10 кВли «Охунбобоев» фидерининг 36-таянчидан истеъмолчи балансида бўлган таянчга ўтадиган симларни ечишга уринган вақтда электромонтёр Ғ.Б. кучланиш остига тушган.

Тезкор бригада томонидан жабрланган Ғ.Б. таянчдан тушириб олиниб, унга биринчи ёрдам кўрсатилган ҳамда тез ёрдамга хабар берилган. Етиб келган тез ёрдам шифокорлари кучланиш остига тушган электромонтёрни кўрикдан ўтказганда, унинг вафот этгани аён бўлади.

Мазкур ҳолат юзасидан «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раҳбарияти томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, айни пайтда Қашқадарё вилоятида мазкур ҳодисанинг сабаблари атрофлича ўрганилмоқда.

«𝗤𝗔𝗦𝗛𝗤𝗔𝗗𝗔𝗥𝗬𝗢24» телеграм каналига аъзо бўлинг