Эндиликда иссиқхона хўжаликлари табиий газ бўйича тўловни ўз вақтида амалга оширмагани учун 6 ой давомида қўшимча пеня тўламайди.
Кеча, 2 ноябрь куни “Иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорда келтирилишича, ушбу тартиб,
истисно тариқасида, 2022 йил 1 октябрдан 2023 йил 1 апрелгача амал қилади.
Бундан ташқари, иссиқхона хўжаликлари тижорат банкларидан олган кредит ва уларнинг фоизларини маҳсулот пишиб-етилган даврда тўлаб бериши мумкин бўлади.
SURHONDARYOLIKLAR UZ
каналига қўшилинг
https://t.me/+0oJhmfuP3tk3M2Vi
https://t.me/+0oJhmfuP3tk3M2Vi