Get Mystery Box with random crypto!

,, Саломатлик алифбоси,, да болаларда нутқ ривожланишининг ўзи | 🔆СУРДОПЕДАГОГИКА🔆

,, Саломатлик алифбоси,, да болаларда нутқ ривожланишининг ўзига хос томонлари.

Ҳурматли ота-оналар!

Фарзандингиз ҳар томонлама ва тўлақонли ривожланиши учун уларда кўплаб кўникма ва иқтидорни ривожлантириш зарур.Мактабгача ёшдаги болалар ривожланишининг муҳим йўналишларидан бири, уларнинг нутқи ҳисобланади. Боланинг илк ёшиданоқ нутқ ривожланишининг қуйидаги жиҳатларига эътибор қаратиш зарур:
-товушларни айта олиши,
-гаплар туза олиши,
-бошқалар томонидан айтилаётган сўзларни қабул қилиши.

Нутқ ривожланишининг барча инсонлар учун умумий бўлган босқичлари бор.Аммо, шу билан бирга, ҳар бир бола табиатида бу жараённи тезлаштирувчи ёки аксинча, секинлаштирувчи ўзига хосликлар бўлади.

Шу сабабли ҳам нутқ ривожланишида фарзандига кўмак бермоқчи бўлган ҳар бир ота-она қуйидагиларни билиши муҳим:
-нутқ қандай шаклланади;
-нутқ ривожланишида болалар қандай босқичларни босиб ўтадилар;
-қандай қилиб ҳар бир босқични тўлақонли босиб ўтиш мумкин;
- болада нутқ ривожланишида ўзига хосликни сезиб қолсангиз ,ўз вақтида мутахассисга мурожаат қилиш учун ҳар бир босқичдаги ҳолатни, унинг ютуқ ва камчиликларини қандай йўл билан тўғри таҳлил қилиш мумкин.

Мактабгача таълим вазирлиги барча ота - оналар ва болалар билан ишловчи мутахассисларни 17- июнь соат 18.05 да,, Оилавий,, телеканалига, ,, Саломатлик алифбоси,, кўрсатувининг бола нутқи ривожланиши мавзусига бағишланган сонини кўришга таклиф қилади.

Дефектологлар учун махсус телеграм канал: @defektologiya