2021-05-10 02:20:21
Иброҳим Халилуллоҳнинг ўғиллари Исмоил алайҳумассалом Маккадан Фаластин ерига бориш учун чиққанларида Абдурраҳмон исмли кимсага йўлиқдилар. Бу кимса дейдики:
-Эй Аллоҳнинг Росули, агар сизлар мени йўлдошликка олсангиз эди, мен ҳам сизлар билан борур эдим.
Исмоил алайҳиссалом кўндилар. У киши яна дедики:
-Уйимда баъзи ишларим бор, бир оз курсангизлар, уларни бажариб келсам, сўнг бирга борур эдик.
Исмоил алайҳиссалом “Яхши, кутамиз”, деб ваъда қилдилар. “Келурман”, деб кетган Абдурраҳмон ваъдасини унутиб, қайтиб келмади. Исмоил алайҳиссалом ваъдаларига хилоф қилмай, ваъда берган ерларида уни олти йил кутдилар. Абдурроҳман еттинчи йили шу йўлдан тасодифан ўтиб, Исмоил алайҳиссаломга дуч келди-ю, ваъдасини эслади. Уят ели билан тутдек тўкилиб, йиқилди. Исмоил алайҳиссаломга узрлар дафтарини очиб, оёқлари остига кўз ёш дурларини сочди. Исмоил алайҳиссалом эса лутф билан: “Хуш келдинг, сафо келдинг, айтган сўзингда турдинг”, деб тавозуъ қилдилар.
Суратдаги тарих
2.2K views23:20