Get Mystery Box with random crypto!

​​Ҳақиқий муҳтож Бир киши мардикор бозорига борди. Машинадан | Суратлардаги тарих

​​Ҳақиқий муҳтож

Бир киши мардикор бозорига борди. Машинадан тушиши билан атрофини иш қидириб юрганлар ўраб олишди.

– Ҳожатхонани кўчиргандик. Бир уюм нажас бор. Челаклаб ташиш керак. Ким боради?

– Эээ..

Ҳамма ўгирилиб кета бошлади. Бирор киши бу ишни қилишни хоҳламади.

Иккинчи кун яна борди. Яна ўша аҳвол…

– Ёғ- э, бунақа иш қилмаймиз. Юклаб тушуриш, ташиш бўлса эди, бошқа гап. Ундан кўра кунни шу ерда кечлаймиз,- дейишди.

Учинчи куни бир йигит рўпара келди:

– Майли ака. Ҳар қандай ишга розиман. Пулга жуда муҳтожман. Аёлим рўза тутган, уйда эса егани нон йўқ!

– Ука – деди ҳалиги одам, – Мана бу 500 минг сизга. Ҳеч қанақа иш йўқ. Закот беришга ҳақиқий муҳтожни қидирдим…

Бу гапдан қотиб қолган йигитнинг кўзлари ёшга тўлди…

Суратдаги тарих