Get Mystery Box with random crypto!

Бир мулла, қандай воқеа юз бермасин: «Тақдир экан», деб қўярка | Суратлардаги тарих

Бир мулла, қандай воқеа юз бермасин: «Тақдир экан», деб қўяркан. Унинг икки дона қўйи бор экан. Қишлоқ подачилари бир куни: «Қани, нима деркин?», деб шу икки қуйни сурувдан ажратиб яшириб қўйибдилар-да, муллага:
— Қўйларингни бўри еб кетди! — дебдилар. — Тақдир экан, — дебди мулла елка қисиб. Эртасига қишлоқдагилар қўйларини далага ҳайдашибди. Кучли жала қуйиб, фавқулодда қирнинг ён-бағридан тошиб келган сел, дарада тўпланиб кетаётган сурувни жарликка суриб кетибди. Жонларини зўрға сақлаб қолган ҳазилкашлар, фалокатни кеча қилган чатоқ ишларидан кўриб, бошларига яна бирон бало келмасдан, мулланинг уйига йўл олишибди: — Кароматингга тан бердик! Бизни кечир! Қўйларинг тирик, қирдаги қўтанга яшириб қўйганмиз. Аммо қишлоқда сеникидан бошқа биронта ҳам тирик қўй қолмади! Мулла елка қисибди: — Тақдир экан…

Суратдаги тарих