Get Mystery Box with random crypto!

Ихлос сураси Жаброил алайҳиссалом Табукда тушиб: - “Эй Расул | Suralar va Duolar

Ихлос сураси

Жаброил алайҳиссалом Табукда тушиб:
- “Эй Расулуллоҳ, Муовия Музаний Мадинада вафот этди. Унга намоз ўқишингиз учун ерни букиб берайми?” - дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Ҳа” - дедилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом икки қаноти билан ерга ва тоғ чўққиларига урган эдилар, ер итоат қилди ва унинг тобути кўрсатилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга намоз ўқидилар. Ортларида фаришталар икки саф бўлиб, ҳар бир сафда етмиш минг фаришта бор эди. Ўқиб бўлиб, “Таржиъни (Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун) айтдилар. Сўнг:
- “Бу даражага нима сабабли эришди?” - деб сўрадилар. Жаброил алайҳиссалом:
- “Қул ҳуваллоҳу аҳад” ни яхши кўргани ва уни келганда ҳам, кетганда ҳам, турганда ҳам, ўтирганда ҳам ва ҳар бир ҳолатда ҳам ўқигани учун” - дедилар.

@Suralar_Duolar

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿

«НАМОЗНИ ЎРГАНИШ»  каналига уланиш учун линкни босинг

https://t.me/joinchat/AAAAAFEignU4HsTza6rH2A