Get Mystery Box with random crypto!

отаси завод директори, онасининг ҳам ўз бизнеси бор. Йигитнинг | ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ

отаси завод директори, онасининг ҳам ўз бизнеси бор. Йигитнинг сендан ёши сал каттароғ-у, майли. Чунки оилада эркак кишининг ёши улуғроқ бўлгани яхши. Сени сўраб келишибди. Қизим, сен у ерда камчилик кўрмай яшайсан. Менга ўхшаб қийналиб участка қурмайсан, тайёр уй-жойга келин бўлиб тушасан», — дедилар қувониб.
Дадамга ҳам улар маъқул тушдими, тўй деганлари тезлашиб кетди. Куёв бўлмиш Одил ака билан эса бир мартагина кўришдик. Ундаям тоғамни хотинлари ҳамроҳлигида бир жойда ўтириб бироз гаплашдик, холос. Улар қўшни вилоятнинг бизга яқин шаҳрида туришаркан. Бизнинг шаҳарда ҳам данғиллама ҳовлилари борлигини онам айтиб қолдилар. Одил ака онам айтганидай мендан озгина эмас, роса 10 ёш катта экан. Тасаввур қилинг, 16 ёшли келин билан 26 ёшли куёвни. Қисқаси, 15 куннинг ичида тўйимиз бўлиб ўтди.
— Хўш, унда нега кетиб қолдингиз куёвнинг уйидан? — Мактуба опа беихтиёр шу саволни берди-ю, изза бўлганидан юзига қизил югурганини ҳис этди.
— Тўй тугади. Ҳамма удумлар, расм-русумлар бажарилди. Бизни чимилдиққа киргизиб қўйиб, янгалар ҳам мизғиб олишга кириб кетишди. — деб сўз бошлади. Адиба. — Одил ака қаергадир чиқди-ю, кўп ўтмай қўлида суратлар ёпиштирилган фотоальбом билан кириб келди. Мен билан уёқ-буёқдан гаплашди. Ҳарбий хизматда бўлган пайтида тушган суратларини кўрсатди.
— Биласанми, Адиба, — деди бир пайт у қандайдир ғалати овозда. — Сенга бир гапни айтишим керак. Чунки турмушимизни ёлғон билан бошлагим келмаяпти.
Унинг бу гапидан сўнг кўнглимга ғашлик оралади.. «Нима гап ўзи Одил ака? — дея сўрадим. — Қанақа ёлғон?»
— Мен 5 йилдан бери бир рус аёли билан бирга яшайман, — деди Одил ака. — Ҳатто бир қизим ҳам бор ундан. Уларни жудаям яхши кўраман.
Мен бу сўзларни эшитиб ҳангу-манг бўлиб қолдим. Аввал уйланган бўлса, унда нега яна менга уйланди? Ё ҳазиллашяптимикан?
— Унда менга нега уйландингиз? — дедим алам билан. — Бу гапларни нимага энди айтяпсиз? Шу дардингизни тўйдан олдин айтсангиз бўлмасмиди?
Ўзим тўйда жуда чарчагандим. Қолаверса, томдан тараша тушгандай куёвнинг дабдурустдан айтган бу гаплари бошимга тош билан ургандек бўлди, гўё. Миям карахт бўлиб қолган, нима қилишни билмасдим.
— Хуллас мен ўша аёл Таня билан бир умр бирга яшашимни айтган бўлсам ҳам, ота-онам мени эшитишни исташмади. Мени сенга уйланишга мажбурлашди. Агар сен мени ундан ажрата олсанг, сеники бўламан. Ҳозир танла, ё мен билан яшаб ҳаммасига кўникасан, чидайсан. Ҳар иккинг билан ҳам яшайвераман. Буни ҳоҳламасанг, уйингга қайтиб кетаверишинг мумкин.
Мен жуда қалтис вазиятда қолган эдим. Бу ерда ота-онамнинг ор-номуси, ўзимнинг қиз болалик шаъним турган бўлса-да, уйга қайтишга қарор қилдим. Фақат Одил аканинг нега бундай қилганлиги сабабини тушунолмасдим. Ўйлайвериб, бошим оғриб кетди.
»Мен уни қандай қилиб қайтараман? Ота-онаси уни бу йўлдан қайтаролмаган бўлса, мен ёшгина қиз буни қандай қилиб эплайман?»
— Мени кечир, — деди ниҳоят Одил ака. — Буёғини қандай ҳал қилсанг, ўзинг биласан. Мен сенга бармоғимнинг учини ҳам теккизмайман. Ҳоҳласанг кет, ҳоҳламасанг қол. Ўзинг биласан…
У шу сўзларни айтди-да, чимилдиқли хонадан чиқиб кетди.
Мен бошқа ўйлаб ўтирмадим. Ёш эмасманми, унинг бу гапи ғазабимни келтирди.

“Одамлар нима деса дер”, дедим-у, ҳовлига чиқдим. Шу қадар жаҳлим чиққандики… Дарвозанинг илгагини туширдим-у, чиқиб кетдим. Кетганимни ҳеч ким билмай ҳам қолди. Саҳар яқинлашиб қолгани учунми, салгина юрмасдан киракаш машина ҳам учрай қолди.
Уйга келинчакларнинг ялтироқ либосида, якка ўзим кириб келганимни кўрган онам қотиб қолди. Нима бўлганини эшитгач, роса йиғлади. Онам йиғлагани сайин юрагим тўкилгудек эзилардим. Дадам эса ҳамма гапни эшитди-ю, онамни уриша кетди.
— Мана сен топган одамларинг аслида қандай экан? Нега суриштирмадинг? Гулдай қизимнинг ҳаёти нима бўлади энди?..
—Мен бундай бўлишини қаердан билай? — баттар йиғлаб койинарди онам. Қизим бахтли бўлсин, менга ўхшаб азоб чекмасин, дегандим холос…
— Кейин-чи, нима бўлди қизим, — сўради беихтиёр Мактуба опа.
— Аммо мени уларни тинглашга ҳолим келмас, киприкларимни босиб келаётган уйқуга бас келолмаётгандим. Ўйлаб кўринг, ўшанда бор-йўғи 16 ёшли қизалоқ эдим-да. Ишонасизми, шунча