Get Mystery Box with random crypto!

Ойижон, иситмангиз баланд-ку, – деб пеша- насига қўлини босиш | ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ

Ойижон, иситмангиз баланд-ку, – деб пеша-
насига қўлини босишидан кўзини аранг очди.
Муниса опанинг икки кунгача иситмаси туш-
май, алаҳлаб ётди. У эртаси куни Солиҳ аканинг:
– Онаси, кўзингни оч, у муттаҳамни кимдир ўл-
дириб кетибди, – деган сўзларидан ўзига келди.
– Кимни?
– Жаъфарни кеча тунда ўлдириб кетишибди...
– А-а, наҳотки? Ким, ким бўлиши мумкин? – 
дея Муниса опа ўрнидан туриб, кўзларини катта 
очганича ҳайратдан қотиб қолди.
XII БОБ
Муниса опа ҳикоясини тугатиб, терговчилар-
га қаради. Фарҳод елкасини қисиб, Собиржон-
нинг жим турганига сабри чидамай, беихтиёр:
– Сиз ҳозиргина айбимни минг марта тан ола-
ман, дегандингиз-ку. Гапларингизга қараганда, 
энди қотиллик қилган мен эмас, деяпсиз. Бу ёғи 
қандай бўлди, тушунмадим? – деди.
– Нимасини тушунмайсиз, болам, менгина ўл-
гур, қизимнинг бахтсиз бўлишида айбдорман, 
демоқчи эдим, – деди Муниса опа кўз ёшларини 
артиб.
– Сиздан ҳеч ким қизингизнинг бахтсиз бўли-
шида ким айбдорлиги ҳақида сўрамади. Сиз са-
волларга тўғри жавоб беришингиз керак, – деди 
Фарҳод норози оҳангда.
– Кечиринг, ўғлим...
Дераза олдида турган Собиржон жойига ўтир-
ди. У Муниса опага қараб:
– Сиз собиқ куёвингиз Турдиевни ўлдириш 
ниятида уникига соат нечаларда боргандингиз? 
– деб сўради.
89

– Тунги бир-иккилар орасида.
– Қайси куни эди?
– Биринчи апрелдан иккинчи апрелга ўтар 
кечаси, тунда.
– Сиз иккинчи апрелдан учинчи апрелга ўтар 
кечаси тунги соат бир-иккиларда уйда бўлга-
нингизни қандай тасдиқлайсиз?
– Ахир сиз айтган вақтда мен ўзимни билмай, 
деярли ҳушсиз ётганман. Туни билан ёнимда бо-
лаларим, шифокор қўшнимиз Шафоатхон ўтир-
ганлар. Айтишларича, иссиғим қирқдан ошган-
миш.
– Айтинг-чи, сиз Турдиевнинг ўлимида кимдандир шубҳангиз борми?
– Йўқ, мен бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмаганман.
Фарҳод Муниса опани шаҳардан рухсатсиз ҳеч 
қаерга чиқмаслик ҳақида огоҳлантириб, тилхат-
га имзо чектирди. У ручкани столга қўя туриб:
– Мен сизлардан бир нарсани илтимос қили-
шим мумкинми? – деди бироз тортиниб.
– Нимани? – сўради Собиржон ажабланиб.
– Агар иложи бўлса, менинг ўша ярамасни ўл-
дириш учун борганимни ҳеч кимга айтмасанглар, дегандим. Очиғини айтганда, бу ҳаётимда-
ги энг нотўғри иш эди. Ҳалиям вақтида ўзимни 
қўлга олдим. Шунисигаям шукр...
– Лекин сизнинг гапларингизни битта қолдир-
май ёзиб олдик, ундан ташқари, қотил аниқлан-
гунча тергов давом этади. Биз тергов давомида 
нималарни айтиш ёки айтмасликни ҳеч кимга 
ваъда беролмаймиз.
– Майли, нима ҳам дердим, агар иложи бўлса, 
дегандим... Менгина ўлай, буни биров эшити-
шидан жуда уяламан, айниқса, менинг ҳар бир 
90


Davomi bor


https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg