Get Mystery Box with random crypto!

кўтарди, халатининг этаги болтага илашиб бир- га кўтарилиб, ч | ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ

кўтарди, халатининг этаги болтага илашиб бир-
га кўтарилиб, чўнтагидаги телефон ерга тушиб
кетди. У тақирлаган овозга уйғонишмадимикин
деб хонага мўралади. Улар ўликдек қотиб ёти-
шарди. Муниса опа қоронғида тимирскиланиб
телефонини топди. Жиринглаб қолиши мумкин,
деб ўйлаб, телефонини ташлаб чиқмаганига аф-
сусланиб, ўчириб қўймоқчи эди, ўзи ўчиб қол-
ганини билди. Унинг қўли қалтираганидан теле-
фон яна полга тушиб кетди. Энди унинг тақир-
лаган товуши ҳар қандай ухлаётган кишини
уйғотиши табиий эди. Муниса опа қотиб қолди.
У қочиб кетмоқчи ҳам бўлди-ю, лекин жойидан
жилмади. У Жаъфарнинг «Ким у?» дейишини ку-
тиб турди. Лекин улар қимир этишмади. Муни-
са опа пастга эгилиб, телефонини қидирди, то-
полмади, кейин қидиришдан тўхтади. Ҳаммаси
равшан, демак, уларни бомба ҳам уйғотолмай-
ди. Иккаласини бемалол нариги дунёга жўнати-
шим мумкин, деб ўйлади Муниса опа.
У болтани кўтариб Жаъфарнинг тепасига кел-
ди ва бошини мўлжаллай бошлади. Унинг ҳур-
пайган, бу яқин орада сув тегмаган сочлари, кир
ёстиққа қўйганича оғзидан сўлаги оқиб тушаёт-
ган лаблари, шишиб кетган юзи шу қадар жир-
канч эдики, Муниса опа беихтиёр юзини бошқа ёққа бурди. У маст аёлнинг калта кўйлакда
увада кўрпачада оёқларини ҳар томонга очиб,
рангсиз сочлари ёйилиб ётишига кўзи тушиб,
баттар кўнгли айниди. У хонадан қандай чиқиб
кетганини ўзи ҳам билмай қолди.
«Мен ўзи бу ерда нима қиляпман, шуларни ўл-
дирмоқчиманми? Бунча аҳмоқ бўлмасам, ахир
булар аллақачон ўлиб бўлишган-ку. Ўлдириш ту-
87