Get Mystery Box with random crypto!

қизиққон бўлишади-ку, бечора ўғлим синглиси- га ачинишдан нар | ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ

қизиққон бўлишади-ку, бечора ўғлим синглиси-
га ачинишдан нарига ўтмаган. Ҳеч бўлмаса, бир
марта ҳам у ҳайвонни ўласи қилиб калтаклама-
ган. Бу нима деган гап, балки у ҳеч ким мушуги-
ни пишт демагани учун қутуриб юргандир. Ху-
дони билмаганлар ҳамма вақт андишанинг оти-
ни қўрқоқ қўйишаркан. Биз бўлсак, у ифлосга
оиланинг муқаддаслигини, уни асраб авайлаш
лозимлигини яхши гап билан тушунтиришдан
нарига ўтмабмиз. Қанчалар содда эканмиз-а.
Бироқ унга ҳеч кимнинг тегинмагани яхши
бўлган. Унақа ярамасларнинг қўлидан ҳар қан-
дай ифлослик келади. Балки дўппосласа ўғлим-
ни қаматиб юборармиди. Қизим шўрлик уни
устидан ҳеч қачон арз қилмаганини инобатга
олиб ўтирармиди. Ахир унда одамгарчиликдан
асар ҳам йўқ-ку!
Бу машмашаларга бош сабабчи ўзимман, менгина ўлай. Агар Наргиза гўрингда тикка ўтир-
гурнинг алдовларига лаққа тушиб, уйдаги ҳам-
манинг бошини айлантириб, унинг гапларига
ишонтирмаганимда, қизимни ўша хонадонга
узатмасдик. Хатони мен қилдим, энди уни ўзим
тўғрилайман. Бутунлай тўғрилаб бўлмаса ҳам,
ҳар қалай ўчимни оламан. Қизимни хўрлаган-
ларнинг қасдини олиб, ҳеч бўлмаса, уни бу ёруғ
оламда яшашдан маҳрум қиламан!»
Муниса опа ана шундай ўйлар билан болта
дастасидан маҳкам ушлаганича тез-тез одим-
лар, унинг қадамлари эгри-қийшиқ тушар,
ёқлари чалишиб кетарди. У анча юрганидан
кейин совқотаётганини сезди, ана шундагина
енгил уй халатида, юпқагина кичик рўмолда уй-
84