Get Mystery Box with random crypto!

#ИСКАНЖА #Но_246 #Бй_Нафиса_Маликова Нурмуҳаммад | ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ

#ИСКАНЖА


#Но_246
#Бй_Нафиса_Маликова


Нурмуҳаммад акани хонасини кўрсатган ҳамшира ичкарига кириб кетди...бир пайт бошқа эшикдан муллакам чиқиб келди...мени кўриб шошиб юриб келди...
-Фаёза бу ерда..
-шу гап ростми?-дедим ғазаб билан...
Муллакам бир зум тушунқирамай қараб сўнг қалин.қошлари кўтарилди...кўзларида иқророна нигоҳ акс этди...
-рост Фаёза...
Ичим тўла нидо қани айта олсам...
-нега?-дедим бошқа саволни бериб...у киши кўзимдаги ёшни кўриб барваста елкалари букилиб гавдаси кичрайиб кетгандек кўринди...
-ўша пайт нафрат юрагимни қоплади шекилли...ҳам авлодимиз давомчиси тўрт девор ичра ўсишини истамадим...менга яшаш учун сўнгги умид эди Биллурам...
-сиз ҳам ундек худбинсиз!
Гапиряпману уни ёнида тиз чўкиб оёқларига бош урушдан ўзимни зўрға тияман...барчаси учун раҳмат сизга Ясин...мингдан минг розиман қизимнинг гўзал тарбияси учун...аммо унинг қалбини тиғлашда давом этаман...
-айтинг мендан сўрасангиз фарзандимни бермасмидим...чалажон ҳолатда ягона умиди шу қорнидаги фарзанди бўлган аёлдан охирги нажотини ҳам.тортиб олиш учун ким бўлиш керак...
Муллакам мени азобланаётганимни кўриб юзларида оғриқ акс этди..
-сиз ҳақсиз! Бундай қилмаслигим керак эди...аммо ишонинг ҳар он ҳар лаҳза бу қароримдан афсусланмайдиган даражада меҳр қўйдим.қизимга...биламан у менинг зурриёдим эмас..лекин...
Муллакамни кўзларида меҳр умидсизлик дард акс этди..
-сиздан нафратланаман...-дедим ўзимни.қўлга олиб...сизга қила оладиган охирги яхшилигим.шу бўлсин...яшашим учун сизни ҳар олган нафасингиз етарли...сизни шу қадар севдим...балки бу тақдир...
-қарорингиз қандай...-дедилар муллакам кўзимга боқиб...
-етимлик азобини ҳеч ким сиздек тушунмаса керак..фарзанд ўз ота онаси олдида бўлиши зарур...