Суперлига. «Турон» «Металлург» билан дуранг қайд этиб, 1-даврани ғалабасиз якунлади
Суперлига 8-тури доирасида ўтказилган «Металлург» - «Турон» учрашуви билан тур баҳсларига якун ясалди.
Бекободдаги ўйинда яйпанликлар жамоанинг янги бош мураббийи Ёрқин Назаров қўл остида тўп суришди. Муртазоев ҳисобни очган бўлса, кўп ўтмай Неъматжонов мувозанатни тиклади – 1:1. Шу тариқа, «Турон» 1-даврани ғалабасиз якунлади. Клуб 6 очко билан сўнгги ўринда, «Металлург» эса 12 очко билан 11-ўринда бормоқда.