Get Mystery Box with random crypto!

Нима учун қўй боқадиган чорвадорлар камида битта эчки ҳам боқа | 👑Супер Бекажон👑

Нима учун қўй боқадиган чорвадорлар камида битта эчки ҳам боқади?

Ҳеч эътибор берганмисиз, қўй подалари ичида албатта эчки ҳам бўлади. Ҳатто қўйҳоналарда ҳам баъзан қўйлар ичига эчки қўшиб қўйилади. Бунинг сабаби бор албатта!

Биламизки қўй жуда қўрқоқ ва ювош ҳайвон. Ҳаддан ортиқ ювош одамга ҳалқимиз "қўйдек ювош" — деб таъриф бериши ҳам бежиз эмас. Қўйлар тез стрессга тушгани сабабли ҳам адирларда арзимаган қимир этган нарсадан ҳам қўрқиб тарқалиб, қочиб қолиши мумкин. Масалан яйловда оддий кемурувчилардан бири тасодифан чиқиб қолса ҳам қўйлар қўрққанидан қочиб тарқайди. Бу ҳолатда қўйларни яна қайтариб жамлаш мушкул. Эчки эса қўрқмас ҳайвон. Деярли ваҳимага тушмайди.  Шу сабаб қадимдан чўпонлар эчкидан қўйлар учун йўл бошловчи сифатида фойдаланишган.

Бу ҳали ҳаммаси эмас, узоқ масофаларга қўйларни хайдаб олиб боришда тоғли қиялик жойлардан ўтишга ҳам тўғри келади. Бунда агар эчки йўл бошламаса, қўйлар ундай йўллардан юрмайди. Қўйҳоналарда эчкилар қўшиб сақланиши сабаби ҳам шу.

Яъни қўйларни ваҳима ва стресслардан эчки ҳимоя қилади. Ваҳимага кўп тушадиган қўйлар эса яхши эт олмайди ва гўшт маҳсулдорлиги кам бўлади. 
Қисқа қилиб айтганда эчки сезгир бўлади, хавфдан огоҳлантириш беради ва йўлбошчи бўлади!


┄┅┅• •═•⊰ ⊱•═• •┅┅┄

http://t.me/superbekajon1