Get Mystery Box with random crypto!

#тавсия МУКОФОТЛАШ ВА РАҒБАТЛАНТИРИШ. Оналаримиз,опа-сингилл | 👑Супер Бекажон👑

#тавсия
МУКОФОТЛАШ ВА РАҒБАТЛАНТИРИШ.

Оналаримиз,опа-сингилларимиз ва аёлимиз ҳар қандай мукофот ва рағбатлантиришга энг аввало хақли бўлган кишилардир...

--------------------------------------------------
ТУЗ ҲАҚҚИ.

Усмонийлардан қолган бир гўзал одат бор. Эркак киши Рамазон ҳайитидан уйига қайтганида хотини уйларни тозалаб, чиройли кийимларини кийиб унга бир финжон қаҳва тутади.Қаҳвани ичган эр уни бўш қайтармайди.Финжоннинг ичига ё тилла узук, ёки тилла билакузук солиб қайтаради.Бу аёлининг Рамазонда қилган меҳнатларига мукофот бўлади.
Бу одат шахсан менга ёқади.Бу одат ҳақида эшитганимдан буён унга амал қиламан.Аммо бизникида қаҳва тутиш одати йўқ.Нимадир совға қиламан ва пешанасидан ўпиб:
"Бу туз ҳаққи!",-дейман.
Гоҳида қўлига пул бериб:
"Бозорга бориб истаганингни сотиб ол!",- дейман.
Менга нисбатан бу иш кўр-кўрона тақлид эмас.Кишининг гўзал ва буюк ишларда бировга тақлид қилишининг зарари ҳам йўқ.Аммо мен бировларнинг меҳнатини қадрига бориш,фидокорлигини эътироф қилиш уларни нечоғли хурсанд қилишини яхши биламан!
Эр хотинининг уй ичидаги заҳматларини қадрлаши,хотин ҳам эрнинг кўчадаги меҳнатларининг қадрлаши лозим.Йўқса сакийнат қаердан келади?!Муҳаббат ва раҳмат булутлари остида йўқса қандай сояланамиз?!
Эр агар хотини тайёрлаган ҳар-бир овқат учун хотинини тақдирласа бундан ҳеч бир зарар кўрмайди.
Гоҳида ширин гап кифоя қилади.
Лутфнинг ўзи ҳам ҳадядир.
Аммо бу лутф,бу ширин сўзларга бирор моддий совғани ёки унинг пулини тож қилсангиз нур устига нур бўлади!

Хонадонларни нарсага тўлдиргандан кўра муҳаббатга тўлдириш заруроқдир.

Қалбдаги совуқликни дунёдаги барча ўчоқлар ҳам қизита олмайди.Аммо қайноқ қучоқ, ширин сўз, ўзаро раҳмат уйларимизни жаннатга айлантиради!

Абдулқодир Полвонов.


┄┅┅• •═•⊰ ⊱•═• •┅┅┄

http://t.me/superbekajon1