Get Mystery Box with random crypto!

*** Қалбим аро ўтли туғёнлар Ўтга солар жону жисмимни. Менсиз | Izhor | Quvonch Bek

***

Қалбим аро ўтли туғёнлар
Ўтга солар жону жисмимни.
Менсиз ҳолдан тойган имконлар
Нажот билиб чорлар исмимни.

Юлдузларин ёқади оқшом,
Ҳилол – орзу қалами билан.
Армонларга умрлар ош-нон,
Ошиқ ёнар алами билан.

Узун кеча. Соялар дилдош,
Қўшиқларим айтавераман.
Ипак қурти – энг содиқ сирдош,
Ўзлигимга қайтавераман.

Одил ҲОТАМОВ

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун

@sukunatdan_keyin