Get Mystery Box with random crypto!

“Мени ҳали эслаб юрасиз”, — деди бир аёл. “Йўқ, — деди у. — Си | Izhor | Quvonch Bek

“Мени ҳали эслаб юрасиз”, —
деди бир аёл.
“Йўқ, — деди у. — Сизни
эслайдиганлар жуда кўп.
Мен эса, ҳеч кими йўқ
бир аёлни эслайман,
Худо хохласа;
ҳеч кими йўқ
бир аёлни соғинаман,
Худо хоҳласа”.
Ташқарида —
хазон ёғар.
“Қайси йилнинг хазони?
Бу суҳбат
қаердан келди?
Нега бунча ғуссали? Нега
бирдан соғинч ўртади жонимни?
Ҳеч кими қолмадимикан у аёлнинг?
Бир ўзи юрганмикан дунёда тентираб?
Излаб борсаммикан?..”
Ташқарида —
Хазон. Шамол.
Куз ёмғири.
Нималарни
хоҳлаяпти
Парвардигор?
Йўл эса,
унча олис эмас:
ўттиз беш кузакдан
ўтилса,
бўлди.

Усмон Азим

@sukunatdan_keyin