Get Mystery Box with random crypto!

Sug'diyona ayollar klubi.

Telegram kanalining logotibi sugdiyona_ayollar_klubi — Sug'diyona ayollar klubi. S
Telegram kanalining logotibi sugdiyona_ayollar_klubi — Sug'diyona ayollar klubi.
Kanal manzili: @sugdiyona_ayollar_klubi
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.10K
Kanalning ta’rifi

Психолог консультант Шокирова Сурайё Орифовна. Бахтли оила психологияси.
Мафтункор аёлларимиз учун психологик консультациялар
Мурожаат учун:
@Sugdiyona_aloqa_bot
@SurayoOrifovna
992000556385.

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2022-07-11 05:43:10
1. Агар сизга сизни ҳеч ким яхши кўрмайдигандек туюлса, аслида сиз ўзингизни етарлича яхши кўрмайсиз.

2. Атрофдаги ҳамма нарса ғашингизга тега бошласа, демак ўзингиздаги нимадандир норозисиз.

3. Қачонки кимдандир ҳафа бўлсангиз, сиз ўша одамдан эмас, балки ундан кутган умидларингиз амалга ошмаганидан ҳафа бўласиз.

4. Агар бахтли бўлишим кимгадир боғлиқ деб ўйласангиз демак етарли даражада эркин, мустақил эмассиз.

5. Негатив ҳаётдан, позитив ҳаётга тез ўтишнинг энг яхши йўли ўзингиздаги бор нарсаларга шукур қилишдир.

6. Севги талаб қилинмайди, сўралмайди. У шунчаки туҳфа этилади.

7. Ким биландир қувончингизни бўлишсангиз у икки марта кўпаяди.

@sugdiyona_ayollar_klubi
615 viewsedited  02:43
Ochish/sharhlash
2022-07-11 05:37:27
#Хайрли_тонг

Ассалому алайкум хайрли тонг!

Ҳар тонг уйғонганимизда бахтиёрликни ёки аксинча бахтсизликни танлаш ўз қўлимизда бўлади.

Менинг танловим эса ҳар бир ҳолатимда шукр дея табассум қилиш! Сиз ҳам тонгни ҳуш кайфият ила қаршиланг...

Қуёшли тонг, зафарли ва омадли кун муборак,
яқинларим
!...

@sugdiyona_ayollar_klubi
550 viewsedited  02:37
Ochish/sharhlash
2022-07-10 09:03:20 #фарзанд_тарбияси

ФАРЗАНДИНГИЗГА ДЎСТ БЎЛИНГ

Дунёда фарзанди одобли бўлишини истамаган ота-она йўқ. Хўш, болани қандай одобли қиламиз? Бунинг учун энг олдин ота-онанинг ўзи тарбияли бўлиши керак. Зеро, инсон ўзида йўқ нарсани бировга беролмайди.

Қуйидаги тавсиялар фарзанд тарбиялашда сизга асқотади:

— Ота-она салоҳиятли, болаларига ибрат бўлиши керак. Китоб ўқимаган киши фарзанди қўлига яхши китоб тутолмайди;
— болани мустақил фикрлашга ўргатиш жуда муҳим. Воқеа-ҳодисаларга қандай муносабат билдиришига ота-она қизиқиши, уни тинглаши, саволларига эринмай жавоб қайтариши керак. Бу, боланинг мустақил фикр юритишига ёрдам беради, унда киши шакллантиради;
— муносабатлар икки томонлама бўлсин.
Шундай йўл тутинг, у сизга яқин дўстидек ишонсин. Шунда унга насиҳат қилсангиз, оғир олмайди.

Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу:
“Фарзанд билан етти ёшгача ўйна, унга фикри қабул қилинганини билдириб қўй. Бу услубнинг самараси кўп”, деган. Фарзанд билан дўстларча муносабатда бўлиш уни ёмонлар билан дўстлашишдан, бузғунчи ахборотларга эргашишдан сақлайди;
— фарзанд оиласида алоҳида ўринга эгалигини, қадрли эканини ҳис этсин;
— бола уй ишларини бажаришда ҳамма билан аҳил-иноқ бўлиши, оилавий муаммоларни беркитиши, жипсликни сақлашни ўрганиши лозим. Ота-она фарзандига иш буюриб, масъулият юклаб, сўнг натижасига эътибор қаратса, бола бурчига садоқатли бўлади;
— ота-она уйдаги буюмларни бир кишига хосламасин. Аксинча, улар ҳаммага тегишли эканини айтсин. Масалан, уйдаги улов фақат отаники деб қаралса, ўғил фарзанд ўзини отасига нисбатан ғариб санаши, бу ҳол унга салбий таъсир қилиши мумкин;
— бола истаган нарсасига эришавериши яхши эмас. Маҳрум бўлиш аччиғини тотиб кўриши, нафси хоҳишларини қайтаришни ўрганиши керак;
— ота-она фарзандларининг ёши, ақли, зийраклиги, ривожланиши, таъсирчанлиги, дунёқарашига эътибор берсин;
— болалар ёшлигидан бир-бирига ҳасад қилмаслиги учун уларнинг ҳаммасига бирдек муносабатда бўлиш муҳим.

Фарзанд гўё оқ қоғозга ўхшайди. Уни яхши ёзувлар билан тўлдириш ота-она билан устознинг вазифасидир.

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан .

@sugdiyona_ayollar_klubi
619 views06:03
Ochish/sharhlash