Get Mystery Box with random crypto!

МЎМИННИНГ САБРИ Урва ибн Зубайр оёғидан саратон касалига ду | Soʻfi_Allohyor

МЎМИННИНГ САБРИ

Урва ибн Зубайр оёғидан саратон касалига дучор бўлди. Касаллик тананинг бошқа аъзоларига ҳам жиддий зарар етказиш хавфининг олдини олиш учун оёғини кесишга тўғри келиб қолди.
– Сизга муксир ичирамиз. Жарроҳлик пайтида оғриқнинг зўридан қўлимиздан чиқиб кетмаслигингиз учун манави кишилар сизни ушлаб туришади, – дейишди жарроҳлар.
Урва ибн Зубайр эса ҳақиқий сабрли мўминлик забони билан:
– Бу кишилар мени ушлаб туришларининг ҳожати йўқ. Мен ўзим бир амаллаб оламан, – деб оёғини узатди. Табиб жарроҳликни бошлаб фасод бўлган аъзони кесиб, арра суягига етгунича ҳам Урва сабот билан қимир этмай турди. Сўнг зайтун мойини қиздириб кесилган жойга суртиб қўйдилар. Урва ибн Зубайрнинг юзлари ва чеҳраларидан оғриқ аломатлари сезилмади. Бирор марта ҳам “оҳ” деб қўймади.
Табиб ишини энди тамомлай деб турган эдики, бир киши келиб унга сабр тилади.
– Оёғим учун сабр тилаётган бўлсанг, енгилгина қутулиб олдим, – деди Урва.
– Йўқ, оёғингиз учун эмас, ўғлингиз учун бардош тиламоқдаман. Ўғлингиз тепаликдан йиқилиб тушди. Сўнг ҳайвонлар унга ҳамла қилиб ҳалок қилишди, – деди кирган киши.
Урва эса бунга жавобан:
– Эй Аллоҳ! Дардга мубтало қилган эдинг, мана шифо топдим. Фарзандимни олган бўлсанг ҳам, мени қолдирдинг, – деб қўйди.

("Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар")

Дўстларингизга ҳам улашинг:
t.me/sufi_ollohyar