Get Mystery Box with random crypto!

АҲДИМИЗНИ БУЗМАЙМИЗ Макка шаҳрида Абу Басир исмли бир бечора | Soʻfi_Allohyor

АҲДИМИЗНИ БУЗМАЙМИЗ
Макка шаҳрида Абу Басир исмли бир бечораҳол киши бор эди. У Маккадан Мадинага қочиб кетди. Қурайш мушриклари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: “Ўзинг яхши биласан – бизлардан бирор кимса сен томонга қочиб борса, қайтариб беришга битим бор. Бизларга ўша қочоқни қайтариб юбор”, деб хат ёзиб юбордилар.
Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Басирни чақириб:
– Бизлар ҳақиқатан ҳам у қавм билан аҳдлашганмиз. Бизнинг динимизда аҳдни бузиш тўғри бўлмайди, – деб вакил билан уни бирга қайтариб юбордилар.
– Мушриклар менинг динимга фитна қилсалар ҳам қайтариб юбораверасизми? – сўради Абу Басир.
– Бизлар хиёнат қила олмаймиз. Сен боравер. Аллоҳ таоло мушкулотларингни очиб юборгай.

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
t.me/sufi_ollohyar