Get Mystery Box with random crypto!

СУД ФАХРИЙЛАРИ ДОИМО ЭЪЗОЗ ВА ЭЪТИБОРДА Ўзбекистон Судьялари | Судьялар ассоциацияси | расмий канал

СУД ФАХРИЙЛАРИ ДОИМО ЭЪЗОЗ ВА ЭЪТИБОРДА

Ўзбекистон Судьялари Ассоциациясининг ташаббуси ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Судьялар олий кенгашининг ҳамкорлиги билан “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” байрами юқори савияда ўтказилди.

Видеоконфренцалоқа тарзида ўтказилган байрам тадбирига жойлардан республикамизнинг вилоят ва унга тенглаштирилган судлардан туриб суд фахрийлари, судьялар ва ходимларнинг иштирок этиши таъминланди. Байрам тадбирида сўз олганлар сўнги йилларда мамлакатимизда суд идоралари ҳамда судьяларга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб, тизимда кўп йиллар меҳнат қилган фахрийларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кўрсатилаётган ғамхўрликлар тўғрисида ижобий ишлар амалга оширилаётганини таъкидладилар.

“Хотира ва қадрлаш куни”га бағишланган байрам тадбири Навоий вилоятида ҳам кўтаринки руҳ ва юқори кайфиятда давом эттирилди. Вилоят судининг раиси Ҳамидулла Қудратов суд тизимида узоқ йиллар меҳнат қилган фахрийларни байрам билан муборакбод этиб, уларни соҳанинг ёш ходимларини Ватанпарварлик руҳида тарбиялашда қўшаётган муносиб ҳиссаси учун судьялар номидан миннатдорчилик изҳор этди.

Байрам тадбирида иштирок этаётган фахрийларга вилоят судининг судьялари номидан эсдалик совғалари топширилди ва улар учун байрам дастурхони ёзилди.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi