Get Mystery Box with random crypto!

#arafa_kuni Арафа кунининг фазилатларидан. Расулуллоҳ соллол | لاَ إِلَهَ إِلَّا الله

#arafa_kuni

Арафа кунининг фазилатларидан.

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Албатта мен Оллоҳ таолодан арафа куни рўзаси олдин ўтган ва кейинги бўладиган йилдаги (гуноҳларга) каффорат қилмоғини умид қиламан”.

(Муслим ривояти)

Шарҳ.
Ушбу ривоятда банда Арафа куни рўза тутиш билан икки йиллик гуноҳлардан фориғ бўлиши айтилмоқда. Бу ҳам мазкур кунда тутиладиган рўзанинг нақадар фазилатли эканидан далолатдир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “умид қиламан”, дейишлари ўша ишнинг бўлиши аниқлигини билдиради. Уламолар бу ерда кичик гуноҳларнинг мағфират қилиниши назарда тутилмоқда, дейишган. Бу Аҳли сунна вал-жамоа мазҳабининг фикри. Катта гуноҳлар кечирилиши учун тавба шартдир.
     Банданинг ўтган гуноҳлари кечирилиши тушунарли. Аммо ҳали содир этмаган гуноҳлари қандай кечирилади, деган саволга уламолар қуйидагича жавоб беришган: “Аллоҳ таоло уни гуноҳлардан сақлайди ёки гуноҳларига каффорат бўладиган даражада савоблар беради ёки ҳақиқатан содир этилмаган гуноҳлар аввалдан мағфират қилинади”.