Get Mystery Box with random crypto!

ҲЕЧ КИМГА АЙТИШ КЕРАК БЎЛМАГАН 7 ТА СИР: . КЕЛАЖАК РЕЖАЛАР Ҳ | Стив Джобс

ҲЕЧ КИМГА АЙТИШ КЕРАК БЎЛМАГАН 7 ТА СИР:

. КЕЛАЖАК РЕЖАЛАР ҲАҚИДА:
Бу ерда гап ҳасад ёки кўз тегишда эмас, балки бу ўзингизга тегишлигидадир. Руҳшуносларнинг айтишларича, сиз қачон муҳим режангизни бошқалар билан бўлишсангиз, сизнинг миянгиз уни бажарилган деб ҳисоблашни бошлар экан. Лекин бу ерда эр-хотин, ота-она ёки яқин дўст назарда тутилмаган.

. БУЮК ҒАЛАБАЛАР ҲАҚИДА:
Сиз ҳатто уч бошли аждарҳони енгган бўлсангизда – бу ҳақида атрофдаги ҳаммага айтиб беришингиз шарт эмас. Бунда сизда - мақтанчоқлик сифати пайдо бўлиш хавфи бор.

ЧЕГАРАЛИК ҲАҚИДА:
Сиз жиддий парҳездамисиз ёки рўза вақтидасизми? Бу ҳурматга сазовор, аммо бу ҳақида гапириб юрсангиз маносини йўқотиши мумкин. Чунки ҳар қандай руҳий чегараларда камтарлик бўлиши лозим.

БОШҚАЛАРНИ ЁМОНЛАШ:
Айниқса улар ёнингизда бўлмаса. Бу ғийбат деб аталади ва шундай инсонларни кўпинча ҳурмат қилишмайди. Эста тутинг, агарда кимдир сизга бошқаларни улар йўқлигида ёмонласа, ҳудди шундай тарзда сиз ҳам йўқлигингизда сизни ҳам бошқаларга ёмонлайди. Ғийбатчига шерик бўлиб қолманг, ундан кўра уни ҳам бу йўлдан қайтаришга уриниб кўринг.

. ШАХСИЙ МУАММОЛАР:
Бу ерда гап - уйингиз, ишингиз, шахсий ҳаётингиз ёки маблағингиз ҳақида кетмоқда. Сизнинг муаммоларингиз – бу фақат сизнинг мауммоларингиз ва уларга ечимни ёлғиз ўзингиз топишингиз лозим. Албатта, кимгадир айтиб далда олишингиз мумкин. Аммо керакли ҳақиқатдан ҳам далда бера оладиган инсонларга (ота-она, яқин дўст, эр-хотин) айтишингиз жоиз.

. БИЛИМИНГИЗ ҲАҚИДА:
Олий маълумотли бўлсангиз ҳам бу ҳақида ҳаммага айтиб юриш шарт эмас. Биринчидан, ўзингизни устун қўйиб, кимнидир ҳафа қилишингиз мумкин. Иккинчидан эса, билимингизни ишлатмасангиз унга эга эканингиз ҳақида гапиришдан маъно йўқ. Шунинг учун Билл Гейтс бўлмасангиз, демак ривожланишда давом этинг ва билимингизни ҳаёт тарзингизда акс эттиринг.

. ЯХШИ ИШЛАР ҲАҚИДА:
Яхшилик қилдингизми, кимгадир ёрдам бердингизми, уйсиз итга овқат бердингизми, қушларга ем бердингизми, кимнидир ҳаётини ёки обрўсини қутқардингизми, балки бутун маошингизни эҳсон қилгандирсиз... Бу жуда яхши! Оллоҳ ҳаммасини албатта кўриб турибди ва сизга юз баравар қайтариб беради. Аммо бу ҳақда ҳаммага айтиб юриш керак эмас.

@Stiv_Jobs