Get Mystery Box with random crypto!

Муваффақиятли инсонларнинг ўзига хос хислатлари. 1-Бошқалар о | Стив Джобс

Муваффақиятли инсонларнинг ўзига хос хислатлари.

1-Бошқалар омадсизлик деб билган нарсаларни,
улар ҳаёт сабоқлари деб ҳисоблашади.
2-Бошқалар қила олмаган ишни, улар йўлини қидиришади шунчаки қўл силтаб кетишмайди.
3-Улар аниқ ўйланган режаларни қабул қилишади.
4- Бошқалар омадни кутиб ўтирса, улар омадни ўзлари қидиришади.
5-Бошқалар каби уларда ҳам қўрқув бор. Лекин қўрқув уларни бошқаришига йўл қўйишмайди. Улар қўрқувни шунчаки ҳавотирланиш деб ҳисоблашади.
6-Улар муаммолардан қочишмайди, аксинча уларга тик қарашади.
7-Улар оптимист одамлар, шу сабабли ҳар нарсани фойдали томонини кўра олишади.
8-Улар бутун умр ўрганишда чарчамайдилар. Ҳар қандай ҳаётий тажриба улар учун дарсдир.
9-Улар ўз ишларини ортга сурмайдилар, бундан кўринадики улар ҳаётда бирор нарсани кутиб яшашмайди.
10-Улар ўзларини қандай ҳис қилишларидан қаттий назар, қилишлари керак бўлган ишни қиладилар.

@Stiv_Jobs