Get Mystery Box with random crypto!

Барчангизга маълумки, бугунги кунда Билл Гейтс ўзининг катта ҳ | Стив Джобс

Барчангизга маълумки, бугунги кунда Билл Гейтс ўзининг катта ҳажмдаги пулларини хайрия мақсадларига йўналтирган. Шундай йўналишлардан бири қашшоқлик билан курашиш фонди саналади. Мазкур блогпост айнан шу мавзуга бағишланган.
Хўш, дунёнинг энг бой инсони кунлик даромади 2 $ бўлганда нима қилган бўларди?

Табиийки, барча мамлакатлар ва вазиятлар учун ишлайдиган бир хил усул йўқ. Қашшоқлик турли жойларда турлича кўринади. Лекин ўз фондимда фаолияти давомида мен кўп жойларда товуқ етиштириш қашшоқликдан сақлаб қолишининг гувоҳи бўлдим. Мен бу ҳақда кўп янгиликларни билиб олдим. Ишонинг Сиетлдан чиққан шаҳарлик учун улар ҳақиқий янгилик бўлди. Энди мен аминманки, ўта кетган қашшоқлик ботқоғидан товуқлар ёрдамида чиқиш мумкин.

Агар мен ҳозир қашшоқ бўлиб қўлганимда ростдан ҳам паррандачилик билан шуғулланган бўлардим.

Шундан сунг Билл Гейтс ўз маслаҳатини асословчи мисолларни келтиради.

Товуқларни осон кўпайтириш мумкин, улар деярли алоҳида қарашни талаб қилмайдилар. Уларнинг кўплаб турлари ердан нима топса еб кетаверади (лекин махсус овқатлар билан яхшироқ натижага эришиш мумкин). Паррандаларга фақат унча катта бўлмаган катак ва бир нечта ваксина керак. Бу эса қиммат эмас.
Паррандачилик яхши сармоя бўла олади. Масалан, иш бошлаётган фермернинг 5-10 та товуғи бор дейлик. 3 ой ўтиб жўжаларининг сони 40 тага етиши мумкин. Агар битта товуқ Ғарбий Африкада 5 доллар турса, бир йил ичида фермер 1000 $ пул топиши мумкин.
Бу болалар саломатлигини сақлаши мумкин. Йилига 3,1 миллиондан ортиқ болалар очликдан вафот этмоқда. Товуқ гўшти ва тухум қашшоқликни енгиш ва болаларни зарурий оқсиллар, микроелементлар ва бошқа озуқавий элементлар билан таъминлайдиган воситалардир.
Бу аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш ҳамдир. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида аёллар ҳануз оиласи учун пул топа олмай, ўз ишини ташкиллаштира олмай тенгсизлик қурбонидирлар. Товуқ етиштириш бу вазиятни, тарихий анаъналарга зарар келтирмай ижобий томонга ўзгартиришнинг усулидир.

@Stiv_Jobs