Get Mystery Box with random crypto!

Руҳлантириш – бу муваффақият калити. Агар сиз ўзингизни руҳлан | Стив Джобс

Руҳлантириш – бу муваффақият калити. Агар сиз ўзингизни руҳлантира олсангиз, нимаики қилманг барча нарсада ижобий натижага эриша оласиз. Кўтаринки руҳ кун давомида сизга кўмак бўлади.

Барвақт уйғонинг
Агар эрталаб шошилиб ҳеч қаерга бормасангиз, сизда янги бошланаётган кунга руҳий ва жисмоний тайёрланиш учун етарлича вақт бўлади. Ўзингизни дадил ва хотиржам сезасиз. Кунни қандай ўтказишингиз, уни қандай қилиб бошлашингизга боғлиқ.

“Кун шиори”ни танланг
Эрталаб сизни руҳлантирадиган шиор танланг ва уни кун давомида ҳаёлингизда сақланг. Сизга қўшимча рағбат керак бўлганда у ҳақда эсланг. Шундай тарзда ҳар доим сизга мадад берадиган ва салбий фикрлардан қутқарадиган куч бўлади.

Ижобий томонларни қидириб топинг
Руҳлантиришни йўқотишни асосий сабабларидан бири – атрофда содир бўлаётган нарсаларга салбий муносабатда бўлиш. Ҳар сафар миянгизда ёмон фикрлар пайдо бўлса, энергиянгизнинг бир қисмини йўқотасиз. Агар улар сизнинг миянгизда доим яшаса, кун давомида ўзингизни тушкун ва безовта ҳис қиласиз. Агар омадсизлик содир бўлса, эга бўлган қимматли тажриба ҳақида ўйланг.

@Stiv_Jobs