Get Mystery Box with random crypto!

Ҳайрли тонг! Дўстлар бугунги кунингиз ҳар доимгисиданда мароқл | Стив Джобс

Ҳайрли тонг! Дўстлар бугунги кунингиз ҳар доимгисиданда мароқли ўтишини тилаб қоламиз. Бугунги кунда кўпчилик яхши янгиликлардан кўра ёмонларига кўпроқ эътибор қаратишади. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?
Бунга сабаб, Улар ёмон ҳабарни эшитиб ўзларига қобиқ ясаб олишларида ва бошқаларга етказишларида деб ўйлайман. Масалан, Ўзбекистоннинг бирор жойида одам ўлдириш содир бўлди дейлик, хабарни эшитган одам у ерга боришга шубҳаланиб қолади. Мободо яна шундай ҳолатлар бўса уни онгида у ердаги одамлар вахший деган фикрлар юзага кела бошлайди.Буни бизга нима алоқаси бор?! демоқчидирсиз Бизнес соҳасида ҳам улар шунақанги фикрда бўлишади. Бир неча омадсизликка учраган одамлар ҳаётини кўришганда ёки ўқишганларида уларга нисбатан бизнесда салбий фикрлар юзага келади ва чекинишади. Улар кўпроқ яхши томонини эмас ёмон томонини ўйлашади. Улар нима қилишса ҳам зарар кўрмасликни ҳоҳлашади ҳудди 1000 кишилик аскар билан 10 000 кишини қурбонларсиз мағлуб этишни ҳоҳлаган саркардага ўхшаб. Ҳаётни ижобий томонларини салбийларга нисбатан кўпроқ ўйланг! Ўз устингизда ишланг, чекинманг! Ҳаёт қийинчиликлардан иборат ва у билан гўзал ҳамдир!

@Stiv_Jobs