Get Mystery Box with random crypto!

Уч Ҳикмат! Бир қиз отасининг олдига келиб сўради: | Стив Джобс

Уч Ҳикмат!

Бир қиз отасининг олдига келиб сўради:

- Ота, мен чарчадим, менинг ҳаётим жуда оғир, йўлимда қийинчиликлар ва азоблар кўп. Биласизми, мен тўлқинга қарши сузишдан чарчадим, ота… Нима қилай, айтинг?!

Жавоб бериш ўрнига отахон учта сирли идишни оловга қўйди. Идишлардан бирига сабзи, иккинчисига тухум ва охиргисига кофе доначаларини солди ва уларни қайнатди.

- Нима ўзгарди? – деб, қизидан сўради.

- Сабзи ва тухум қайнади, кофе эса эзилди, - деб жавоб берди қиз.

- Йўқ, қизим бу фақатгина нарсаларнинг устки ўзгаришлари. Яхшилаб қара, қаттиқ сабзи сувда қайнаб юмшоқ ва эзилувчпн бўлди. Суюқ ва синувчан тухум қаттиқ бўлиб пишди. Ташқи томондан эса уларнинг ўзгаргани йўқ. Улар фақатгина қайноқ сув таъсирида ички томондан ўзгаришди. Одамлар ҳам худди шундай, ташқи томондан кучли бўлиб кўринганлар бирон-бир воқеа туфайли синишлари мумкин. Кучсиз кўринганлари эса аксинча, қийинчиликлар туфайли мард, жасур бўлишлари ажабмас…

- Кофечи? – деб, сўради қизи.

- Ана! Бу энг асосийси! Кофе доначалари эса эзилиб, хушбўй ичимликка айланди. Ҳеч кимга ўхшамайдиган одамлар борки, улар қийинчиликлар туфайли ўзгаришмайди, аксинча маълум бир воқеаларни ўзгартириб, ўзларига ва бошқаларга фойда келтириш учун ҳаракат қилишади...

@Stiv_Jobs